30 июнь – “Ёшлар куни муносабати билан ёшлар ўртасида “Адолат кубоги” учун шахмат-шашка мусобақаси

29.06.2022 17:06:45

Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил қилади. Шу боис юртимизда ёшлар масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2017 йилда 30 июнь Ёшлар куни сифатида эълон қилинди. Ҳар йили юртимизда Ёшлар куни кенг нишонланиб келмоқда.

«Адолат» социал демократик партияси ҳам ёшлар қанотини қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшлар куни муносабати билан «Адолат кубоги» шахмат турнирини ўтказди.

Партия томонидан Чирчиқ шаҳридаги 7-мактабда ташкил этилган тадбир ҳам ёшларнинг билим ва салоҳиятини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. «Адолат кубоги» учун ўтказиладиган мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Бобур Мамиров, партия фаоллари, ёшлар иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар натижасида улар адолатли равишда ўз зиммасига Ватан келажаги учун масъулиятни олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги куннинг ҳал қилувчи кучига айланмоқда.

Ёшларнинг таълим олиши, янги билимларни, янги кўникмаларни эгаллаши, кундалик ҳаётда билим ва технологиялардан оқилона ва самарали фойдаланишлари учун, шунингдек профессионал, ижодий ва хизмат поғоналаридан ўсиши, ўзини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар, энг қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

-Ўзбекистон «Адолат» СДП давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда давом этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан қайта шакллантириш, ёшларнинг энг долзарб муаммоларини фаол ва самарали ечиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тарафдори, -дейди биз билан .суҳбатда

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Бобур Мамиров ...-Уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун партия томонидан турли спорт ва интеллектуал тадбирлар мунтазам ташкил этиб борилади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Равшан Мирзақулов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+