39 нафар талаба қизларнинг бир йиллик тўлов-контракт маблағлари институт томонидан тўлаб берилди  

15.11.2021 11:11:12

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрда “Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 585-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-қизларнинг 100 нафарига маҳаллий ҳокимликлар, 50 нафарига олий таълим муассасалари томонидан буюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бепул ўқитиб бериш вазифаси белгиланган.

Жумладан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд давлат чет тиллар институтида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талаба-қизлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг яшаш жойларидаги ҳокимликларга юборилди. Шундан Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан 11 нафар қизларга жами 78 443 560 сўм, Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан эса 39 нафар талаба-қизларнинг 273 204 453 сўм миқдоридаги тўлов-контракт маблағлари тўлаб берилди.

Ушбу талаба-қизлар билан учрашиб, уларнинг ўқиш ва таълим олиш давомида ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, кўмак лозим бўлганида институтимиз мутасаддилари доим тайёр, — деди институт ректори, профессор, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Илҳом ТЎХТАСИНОВ. Шундан сўнг талаба-қизлар ўзларининг таклиф ҳамда мулоҳазаларини иштирокчилар билан ўртоқлашишди ва институт раҳбариятига ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этишди.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+