5 йиллик муаммо бир ҳафта ичида ечимини топди

10.06.2024 12:06:21

 

Юртимизда ўзганинг ёрдамига муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қийин кунда уларга кўмакчи бўлиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан бошланган «Меҳр ҳаракати» акцияси республикамизнинг барча жойларида давом этмоқда.

Бағрикенгликнинг ифодаси бўлган ушбу ҳаракат негизида ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисидан айрилган ёки ёрдам бериш зарурати бор оилалардан хабар олиниб, уларни қийнаб келаётган муаммоларига ечим топишга кўмаклашиш мақсад қилинган.

«Меҳр  ҳаракати» акцияси доирасида Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши депутати У.Ҳусайний  томонидан  бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.  Хусусан, депутат томонидан фуқароларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва уларни ҳал қилиш орқали жойлардаги долзарб масалаларга ечим топилмоқда.

Туркистон маҳалласида яшовчи 1968-йилда туғилган Отаназар Ражабов 3 фарзанднинг отаси, оила боши. Лекин тақдир тақозоси туфайли турмуш ўртоғи билан меҳнат қилишга лаёқатсиз. Мудҳиш ҳодиса туфайли ишидан, даромадидан айрилган ота-она ҳозирги кунда ўта ночор шароитларда яшаб келмоқда. Фуқароннинг ёрдам сўраб бормаган жойи қолмаган. Маҳалла фуқаролари унга тумандаги партиямиз Кенгашининг «Адолат қабулхонаси» га боришни тавсия қилган. Чиқмаган жондан умид, деб келган Отаназар аканинг яшаш шароитини яхшилашга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. У.Ҳусайний саъй-ҳаракати сабабли О.Ражабовни 5 йилдан бери қийнаб келаётган  муаммо бир ҳафта ичида ижобий ҳал этилди.            

Депутат мурожаат қилган фуқаро хонадонига борди ва уларнинг яшаш шароити билан танишди.  Депутат хонадон эгаларига ёрдам тариқасида мебель жиҳозлари ва кир ювиш машинасини совға қилди.

Мазкур эътибордан боши кўкка етган О.Ражабов «Адолат» вакилига миннатдорчилик билдирди. Йўқлов сўнгида депутат хонадон эгаларига озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам топшириб,  улар билан доимий алоқада бўлишини таъкидлади.

Амангуль ЕСЕМУРАТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+