50 нафар партиядошимиз маҳалла раиси бўлди

07.06.2022 16:06:10

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги ва Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 25 мартдаги Қарорига мувофиқ воҳада белгиланган режа асосида 2022 йил 16-25 май кунлари жами 813 та МФЙларда маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтди. Сайловда ошкоралик, шаффофлик ва муқобиллик таъминланганлиги боис ҳам фидойи, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар сайланди. Шуниси диққатга сазоворки, маҳалла раислигига сайланган ватандошларимизнинг 697 нафари олий, 116 нафари ўрта-махсус маълумотли, 569 нафари эса биринчи марта сайланган фуқаролардир. Шулардан, 43 нафар хотин-қизлар маҳалла раиси этиб сайландилар. 27 нафар турли сиёсий партиялардан сайланган депутатлар ҳам маҳалла раислигига лойиқ кўрилди.

Маҳалла ватан ичра ватандир. Айни пайтда уларда турли миллат вакиллари умргузаронлик қилишаяпти. Маҳалла раислигига сайланган юртдошларимизнинг 30 нафари тожик миллатига мансуб бўлса, 11 нафари туркман. Бошқа миллат вакиллари ҳам сайланди. Умуман олганда, вилоятимизда маҳалла раиси (оқсоқоли) сайлови ҳар томонлама намунали бўлиб ўтди.

Шуни алоҳида мамнуният билан қайд этиш керакки,  маҳалла раислигига муносиб деб топилган номзодларнинг қарийб 50 нафари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзоларидир.

Биз барча адолатчилар номидан сайланган партиядошларимизни чин кўнгилдан қутлаймиз.

 

Руиддин Раупов,

Фуқаролар йиғинилари раислари (оқсоқоллари)

сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи

Қашқадарё вилоят комиссияси раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+