67 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди

28.10.2021 09:10:32

 

Пастдарғом туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Хуршид Жавбўриев партиямизнинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида 67 нафар кам таъминланган оиланинг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Хонадонларга кирган чоғимизда дуога очилган қўллар, қувончга тўлган кўзлардан англаш мумкин-ки, мана шундай хайрли амаллар ҳар биримизнинг қалбимизда шукроналик туйғусини, ҳаётдан розилик ҳиссини жўш урдириши, шубҳасиз.   Айниқса, эзгу ишлар одамлар ва ёшларимиз ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, саховат ва қаноат каби юксак фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилаётгани эътиборга молик.

 

Хонбуви Хайитова,

“Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+