8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

08.12.2023 09:12:25

Ассалому алайкум қадрли ҳамкасблар, партиядошлар ҳамда меҳнаткаш халқимиз!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мустақил давлатимиз ҳуқуқий асоси, жамият барқарорлиги кафолатидир. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан барча юртдошларимиз қаторида барча соҳа вакиллари, педагоглар, Тиббиёт ходимлари, ИИВ, Мудофаа, Миллий Гвардия, ёшлар, партиядошлар ҳамда меҳнатсевар халқимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ҳурматли ҳамюртлар, азиз халқимиз!
Бош Қомусимиз замон талабларига мос ва хос халқчил ва фуқароларимизнинг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбари томонидан “Янги таҳрирдаги Конституция” лойиҳаси оммага тақдим этилди ва халқимизнинг хоҳиш-истакларини ўзида мужассам этган Конституциянинг қабул қилинганини алоҳида таъкидламоқчиман. Мазкур Конституция мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий-сиёсий, ижтимоий, илмий- маънавий салоҳиятини юксалтириш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган катта қадам бўлди. Бугун тараққиётнинг янги босқичида ишонч билан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистон иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-ҳуқуқий, маданий-маърифий соҳалардаги ислоҳотлари билан дунё ҳамжамияти ҳурмат-эътирофини қозонмоқда. Бунга, албатта, мамлакатимиз иқтисодий равнақи, халқимиз турмуш тарзидаги фаровонлик, ёш авлод камолоти йўлидаги туб ислоҳотлар самараси асос бўлмоқда. Маълумки, Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш энг катта қадриятлардан бири сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. Шу билан бирга, янгиланаётган Конституциямизда ҳам бу борадаги нормалар янада кучайтирилган.

Бугун жамиятимизнинг барча соҳаларида янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад этиб белгиланди. Бунда эса аввало, илм-маърифат, инсон қадр-қиммати устувор масалага айланади.

Фурсатдан фойдаланиб сиз азизларни яна бир бор Адолат СДП жамоаси номидан Ўзбекистон Республикаси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва саодат тилайман!

Исроил Жўраев,
"Адолат" СДП
Наманган вилооят Кенгаши раиси.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+