Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

15.09.2022 14:09:54

Давлатимиз раҳбарининг, Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини янада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, ушбу йўналишда тадқиқотлар олиб бораётган етакчи халқаро илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш борасида қабул қилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида, юртимизнинг турли гўшаларида қомусий олим ҳаёти ва илмий меросини тараннум этишга бағишланган маърифий-маънавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хоразм Маъмун академияси «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамкорлигида «Президент таълим муассасалари агентлиги Шовот туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати» да бўлиб ўтди. «Буюк мутафаккирга эҳтиром» деб номланган мазкур тадбирда партия фаоллари, депутатлари, Маъмун академиясининг профессор ва олимлари, мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбирни Хоразм Маъмун академияси ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, филология фанлар доктори, катта илмий ходим Рауфжон Махмудов кириш сўзи билан очиб берди.

Хоразм Маъмун академияси раиси, биология фанлар доктори, профессор Икром Абдуллаев серқирра олим Абу Райҳон Беруний ўз даврида мавжуд бўлган илм соҳалари илм-фан тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси борасида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Ғазна шаҳрида Беруний «Ҳиндистон тарихи» асарини ҳамда 1025 йилда «Геодезия», 1030 йил-1041 йиллар оралиғида «Ал-Қонун, ал-Масъудий», 1041-1048 йилларда «Минералогия» ҳамда «Китоб ас-сайдина фит-тиб» асарларини яратгани, олимнинг фан тараққиётига қўшган ҳиссаси жуда улкан бўлиб, у 152та рисола яратгани , шундан 30 таси бизгача етиб келгани, қирқдан ошиқ олимлар ишлаб фаолият кўрсатган илмий марказда ўз даврининг етук инсонлари математика, астрономия, руҳият, ҳимоя, мантиқ сингари турли фан соҳалари билан шуғулланиб, уларнинг келажакда жаҳон миқёсидаги ривожига замин яратгани тўғрисида атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Буюк ватандошимиз улуғ олим Абу Райҳон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад 973 йил 4 сентябрда Хоразмнинг қадимий пойтахти Кот шаҳри (Қорақалпағистон Республикасининг Беруний шаҳри) чеккасидаги қишлоқда туғилгани, Берунийшунослик олим П,Г, Булгаковнинг маълумотига қараганда, Беруний Абу Наср Ироқ раҳбарлигида ёшлигидан риёзиёт ва фалакиётни ўрганиб, 16-17 ёшларидаёқ Қуёшнинг чошгоҳдаги баландлигини армила билан ўлчагани, 22 ёшида Беруний Марказий Осиёда биринчи бор ер глобусини яратгани тўғрисидаги маъруза ва мулоҳазалар иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

хоразм1_7

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир драматург, 60дан зиёд китоблар муаллифи Қурбон Муҳаммадризонинг Абу Райҳон Беруний тўғрисида ёзган уч китобдан иборат тарихий романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобда серқирра олим Абду Райҳон Берунийнинг ҳаёти, ижоди, фаолияти тўғрисидаги тарихий меросни келажак авлодга етказишга қаратилган мақсад илгари сурилди.

Муаллифнинг таъкидлашича, китоб Берунийшунос олим, Баҳром Абдуҳалимов ва бошқа берунийшуносларнинг асарлари асосида тайёрланган.

хоразм2_9

Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоблар олишди.

Фаол, Беруний издошларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этади.

                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                    “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+