Адлия депутатга кўмакдош бўлмоқда

08.08.2022 15:08:40

Халқ билан яқинлашишга, одамларнинг ичига кириб ишлашга сидқидилдан ҳаракат қилаётган ташкилотлардан бири Адлия органлари деб айтишим мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугун қонунчилигимизда янгиликлар рўй бермоқда. Мазкур қонунчилик нормаларидан юқори даражадаги  хабардорлик эса амалдаги ислоҳотлар жараёнининг натижадорлигини оширишда, ҳудудларда янги-янги ташаббусларни илгари суришда биз депутатларнинг янада фаолроқ ва ташаббускор бўлишимизга, профессионал депутатларни шакллантиришга  замин яратади .

Мен фаолиятим давомида гувоҳ бўляпман. Ҳудудий Адлия бошқармалари томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан ҳамкорликда “Адлия-депутатга кўмакдош” шиори остида қизиқарли ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда.  Ушбу  ўқув семинарлари давомида  биз маҳаллий Кенгашлар депутатлари янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, уларнинг  мазмуни билан мунтазам танишиб боряпмиз. Бугун биз депутатлар иштирокида худди шундай семинарлардан бири Қарши шаҳридаги Ёшлар маркази тадбиргоҳида бўлиб ўтди.

Адлия идоралари ташаббуси билан  ўтказилган ушбу ўқув семинар  Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва мен каби депутатларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимдонлиги, ўзи аъзо бўлган сиёсий партиянинг фаолиятини кучайтиришга, маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ривожлантиришга  шак-шубҳасиз хизмат қилади.

Муҳаббат Шаропова,

Ўзбекистон Қаҳрамони,

 халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+