Адолат ақидаси - ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкам пойдевори

11.10.2021 16:10:17

 

“Адолат” СДПдан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Муҳиба Бабабекованинг ургутлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви самимий мулоқотларга бой, савол-жавобларга тўла бўлди.

Туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган тадбирда партиянинг электорати саналмиш тиббиёт, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастуридан ўрин олган асосий вазифалар билан ишончли вакили Муҳиба Бабабекова таништириб ўтди.

Учрашувда сўз олганлар номзоднинг сайловолди дастурдан ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, илм-фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларини янада ислоҳ этиш ва уларга эътиборни кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларини ниҳоясига етказиш ва уни янада либераллаштириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, аҳолининг заиф тоифаларини алоҳида ҳимоя қилиш каби адолатпарвар ғоя ва таклифлар кенг ўрин олганлигини эътироф этди.

Сурайё Ахмедова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати:

 – Дастур билан танишиб чиқар эканман, таълим соҳасига қаратилган кенг эътибор мени қувонтирди. Айниқса, 3 та таълим вазирлигини ягона Таълим вазирлигига бирлаштириш борасидаги мулоҳазалари жуда ўринли деб ҳисоблайман. Ягона таълим вазирлигига бирлашаш улар орасидаги бўшлиқни тўлдиради, соҳада қўлни-қўлга бериб, қайси жиҳатига кўпроқ эътибор қаратиш, қайси томонини янада кўчайтириш борасида қилинган самарали ҳамкорлик, табиийки ўз натижасини беради деб ўйлайман. Худди-ки, машҳур рус ёзувчиси Крилов масалидаги оққуш, чўртанбалиқ ва қисқичбақанинг юк ортилган аравани тортиш борасидаги уринишларига ечим топилгандек хурсанд бўлдим ушбу таклифдан.

Албатта, инсоният яралибдик мудом адолат сари интилади. Адолат тамойили асрлар давомида ота-боболаримиз ҳаётий фалсафасининг ўзаги бўлиб келган. Зеро, адолат ақидаси ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкам маънавий-ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади. Ургутлик сайловчилар ҳам номининг ўзи жозибадор бўлган, амалий ишлар партияси “Адолат” СДПдан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовни қўллаб-қувватлаб сайловда фаол иштирок этишга келишиб олдилар.

 

 “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+