«Адолат боғи» барпо этилмоқда

23.11.2022 10:11:35

Юртимизда жорий этилган «Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинганининг илк кунларидаёқ, Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашидаги «Адолат» социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Комила Умарова ташаббуси билан туман ўрмон хўжалиги раҳбари ҳамкорлиги билан тумандаги мактабгача таълим муассасаларига мевали ҳамда манзарали дарахтлар экилган эди. Жумладан, 32-ДМТТ ҳовлисига 70 туп арча, 50 туп бошқа манзарали дарахтлар ўтказилган эди. Бугун – қишки мавсум олдидан мутахассислар билан ушбу кўчатларнинг ҳолатлари кўздан кечирилди. Уларнинг яхши кўкариши учун тегишли тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, тумандаги 45- ҳамда 56-мактаб ҳовлисида «Адолат боғи» ташкил этилмоқда. Бунда дастлаб, мактаб ҳовлисига 100 туп арча, 70 туп мевали дарахт кўчатлари ўтказилди.

«Адолат» социал-демократик партияси ҳамда туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи ташаббуси депутатлар сайланган округларида истиқомат қилувчи аҳоли учун қулай тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Т. Холиқова билан ҳамкорликда туманнинг Қўрғонсаломон, Қўнғирот, Полвонариқ, Наймантепа, Найман маҳалларида тиббий пункт-контейнерлари билан таъминланмоқда. Жумладан, Қўнғирот маҳалласи марказдан олис – тоғли ҳудуди бўлган Қорақасмоқ қишлоғи аҳолиси турли юқумли касалликларга эмланиш, биринчи тиббий ёрдам олиш учун ҳам марказий шифохонага бориб келиши лозим бўлган. Эндиликда ушбу қишлоқ аҳолиси масканда оила шифокори ва патронаж ҳамширалари мунтазам фаолият юритади.

Қолаверса, депутат Шохиста Номозова томонидан билан Самарқанд маҳалласида истиқомат қилувчи «Темир дафтар» ҳамда «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи фуқаролар учун қишки мавсум аввалидан коммунал муаммоларини ўрганиб чиқиб тегишли ташкилотлар билан бартараф этиш чоралари кўрилди. Ш. Номозова ташаббуси билан маҳалладаги зилоли, фахрий педагоглар ҳолидан хабар олинди.

Наймантепа маҳалласида яшовчи аҳолиси томонидан билдирилган муаммоларни батафсил ўрганиш мақсадида, сайёр қабул ўтказилди. Унда ўнлаб аҳоли муаммолари тингланди. Уларни бартараф этиш белгиланди.

Жумладан, икки нафар ёшлар «Ёшлар дафтари» рўйхатига киритилди. Бир нафар аёл сўраган қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди. –Ёғингарчилик бошланиши билан уйимизнинг том қисмидаги носозликларни қандай бартараф этишимизни билмай ўтирган эдик, – дейди З. Умрзакова. –Биз ўшанда маҳалламиздан сайланган депутатга мурожаат қилдик, мурожаатимиз бесамар кетмади. Қурилиш маҳсулотларини олиб келиб беришди.

Дилмурод МАҲРАМОВ,

журналист, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+