“Адолат”чилар” – парад қатнашчилари

23.05.2022 10:05:47

Жорий йилнинг 22 май санасида Наманганда 61-халқаро гуллар фестивали тантанали равишда очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда партиямиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этдилар.

-   Мен ҳар сафар гул байрамларини бошлаб берадиган автомобиллар парадини томоша қилишни хуш кўраман, - дейди “Адолат” СДП фаҳрийси Аҳмаджон ака Юсупов. – Чунки унда турли йилларда ишлаб чиқарилган машиналар ва бошқа транспорт воситалари қатнашади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Ҳаммамизни қойил қолдирган жиҳат – парадда партиядошларимизнинг иштирок этгани бўлди.

 

Чиндан ҳам 61-халқаро гуллар фестивалига бағишланган авто юришда илк бор “Адолат” СДП белгиси туширилган “Малибу” иштирок этди. Уни партия марказий апаратининг ҳайдовчиси Сардор Қосимов бошқариб борди. “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ходимлари Акбаржон Мансуров ва Ғолибжон Бобоев эса Ўзбекистон Республикаси ва партиямиз байроғини ҳилпиратиб бордилар. Бу, аэропортдан шаҳар марказигача бўлган йўл ёқасидаги томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

-  Машина билан Наманган шаҳрига шанба куни етиб келдим, - дейди автомобиль ҳайдовчиси Сардор Қосимов. – Кечқурун автомобильни безатиш ва жиҳозлаш учун топширдик. Унга партиямизнинг номи ва рамзи туширилди, хилма-хил гуллар билан безатилди.Улар орасида қизил атиргуллар ҳам борлиги диққатга сазовордир. Партиямиз рамзи бўлган бу гуллар менга жуда маъқул тушди.

Автомобильлар парадида 200 та транспорт ва техника воситаси иштирок этди. Улар орасида енгил ва юк, махсус машиналар, автобус, трактор, комбайн ҳам бор эди. Айниқса, ретро-автолар кўпчиликда катта қизиқиш ва ҳавас уйғотди.

 

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаш матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+