“Адолат” дан тиббиётчиларга таклифлар

18.08.2022 11:08:58

Бугун коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, тез тиббий ёрдам марказларининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим.

Шу мақсадда «Адолат» СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси Акром Сайдалиев, вилоят Кенгаши депутати Шухрат Соатов томонидан Бўстонлиқ тумани Хумсон қишлоғида тиббиёт бирлашмасига қарашли «Тез тиббий ёрдам маркази»нинг шарт-шароитлари ва беморларнинг қабул қилиш жараёни ўрганилди. Ўрганиш жараёнида бир соат давомида 8-10 нафар бемор қабул қилиниши, уларга Рентген, гипс боғлови ва бошқа терапевтик муолажалар қилиниши, лозим бўлган вақтда шу бўлимга ётқизилиши аниқланди. Сўнгра депутат ушбу марказ ходимлари билан мулоқот қилди. Туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг аҳволини, тиббиёт бирлашмаси бирлашмасида шифокор ва мутахассисларга яратилган шарт-шароитлар, диспетчерлик хизмати, дори-дармон захираларининг ҳолатини ҳам ўрганди.

тошкентвил1

Акром Сайдалиев учрашув давомида шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган БПТ раиси Н.Баракаевага «Тез тиббий ёрдам маркази»даги мавжуд муаммолар, уларни ҳал қилиш ечимлари, беморларга тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича керакли кўрсатма ва таклифларини берди.

тошкентвил2

- Давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари сурган ташаббуслар ижросини таъминлаш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш масалалари бугунги кун тартибимиздан муҳим ўрин эгаллаб турибди, - дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Шухрат Соатов. – Зеро, инсон саломатлиги ва манфаатлари ҳамма нарсадан устундир.

Ташриф якунида тиббиёт ходимларининг бугунги вазиятдаги фидойилиги учун миннатдорчилик билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+