“Адолат”дан янги ниҳоллар

07.12.2021 11:12:42

“Адолат” СДП Ғузор тумани кенгаши томонидан Ғузор туманида партиянинг “Адолатдан янги ниҳоллар” акцияси доирасида “Тенгдош” МФЙда янги боғ барпо этилди.

Энг муҳими, “Яшил макон”  учун ажратилган ерда ўнлаб “Адолат” СДП фаоллари ва хайрихоҳлари, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилшод Ҳамзаев мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб, диёримиз яшил бойлигини кўпайтиришга катта ҳисса қўшдилар.

Депутат ва партия фаоллари “Чорвадор” МФЙ ҳудудидаги “Зулхумор Шокировна” оилавий ишлаб чиқариш цехида ҳам бўлиб, ёшлар билан мулоқотга киришдилар. Цех ишчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтаришди. Муаммолари ўрганилиб, жойида ҳал этилди.

Шодмон ЭШБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+