“Адолат - ҳар бир инсон учун” тамойилини ҳаётимизда қарор топтирамиз

12.08.2021 12:08:22

“Адолат” СДП  Қашқадарё вилоят Кенгашининг  V- Пленуми  бўлиб ўтди. Пленумда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман Кенгашлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Анжуманда партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов маъруза қилди.

- Бу йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови карантин шароитига тўғри келмоқда,- деди Руиддин Раупов.- Шундай бўлсада, вилоятимиздаги 40 минг нафарга яқин партиямиз аъзолари билан келишган ҳолда сайловларда  фаол иштирок этамиз. Партиямиз томонидан Президентликка  кўрсатиладиган бўлажак номзодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз.

Шунингдек,  нотиқ, Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг Х Қурултойига муносиб делегатлар сайлаш, туман, шаҳар Конференцияларини ҳам юқори савияда ўтказиш юзасидан  ўз тавсияларини берди.

Пленумда сўзга чиққанлар партиянинг сайловолди дастури доирасида  амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, “Адолат - ҳар бир инсон учун” тамойилини  ҳаётимизда қарор топтириш, юртдошларимизнинг нурли ва фаровон ҳаётини таъминлаш, қонун устувор  бўлган давлат қуришдек эзгу ишга муносиб хисса қўшишни асосий мақсад қилиб олганлигини таъкидладилар. Дарвоқе, бугун вилоят партия ташкилотлари аъзолари 60 та  БПТларга бирлашиб, фаолият олиб боришаяпти. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларига  эса  59  нафар депутатларимиз сайланган.

Пленумда маърузалар юзасидан қизғин муҳокама юритилди. Туман ва шаҳар Кенгашлари аъзолари ўз таклиф ва муносабаатларини  ошкора тарзда ифода этишди.

Бугунги шиддаткор замонда халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги  анча ошганлиги эътироф этилиб, бўлажак сайловда барча юртдошларимизни фаоллик кўрсатишга даъват этилди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

                                                            Абдулазиз  АБДИЕВ,

                                Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+