Янгиликлар 522
"Адолат" партияси сайловчилар имзосини тўплашга тайёр
Бугун Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олиниб, уларга мандатлар «E-saylov» ахборот тизими орқали электрон шаклда берилди.
Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан "Адолат" СДПнинг ваколатли вакилига партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди.
Албатта, мазкур сайловда “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз номзодлари билан муносиб иштирок этишни мақсад қилган. Шу боис, партия томонидан сайловни ташкил этиш босқичининг муҳим таркибий қисми бўлган имзо йиғиш жараёни бошланганини маълум қилади.
Маълумот ўрнида имзо йиғиш жараёнлари 15 август кунигача ташкил этилади.
"Адолат" СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг