“Адолат қабулхонаси”да яна бир хайрли тадбир

10.05.2024 11:05:19

"Бир адолатчи –юз ёшга тарбиячи" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон "Адолат" СДП Фурқат тумани Кенгаши томонидан яна бир хайрли тадбир амалга оширилди. "Адолат қабулхонаси"га иш сўраб мурожаат қилган ёшлар билан дилдан суҳбат қурган туман партия Кенгаши раиси Нодиржон Олимов ёшларга яхши бир таклифни билдирди.

"Уста Юсуф наққош" оилавий корхонаси раҳбари, Ўзбекистон Халқ устаси Муҳаммадали Юнусов ҳалол меҳнати билан эл ардоғига эришган, мамлакат раҳбарининг эътибори ва эътирофига сазовор бўлган ватандошларимиздан бири.

Партия етакчиси ёшлар билан самимий мулоқот давомида эл ардоғидаги устага шогирдликка тушиб, халқимиз ва дунё аҳли томонидан улуғланаётган наққошлик санъатини ўрганишларини тавсия қилди. "Адолат" СДП туман Кенгашига бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб келган Самандар Тоҳиров ва Толибжон Комиловлар бажонидил таклифни қабул қилдилар ва уста — шогирд анъанаси асосида уларнинг бандлиги таъминланди.

Келгусида ёшлар мустаҳкам ҳунар эгаллаб, моҳир устадек элга танилишни ва ҳунари орқали турмуш фаровонлигини оширишни ният қилдилар. Халқ устаси Муҳаммадали Юнусов янги шогирдларига ҳунарининг машаққати ва истиқболи ҳақида сўз юритиб, ёшларга омад тилаб, дуо қилди.

"Адолат қабулхонаси" – ўзининг хайрли ишлари билан қадри улуғланди.

 

Гулчеҳра Аҳмедова
"Адолат"СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+