Янгиликлар 329
«Адолат» қабулхонаси»да яна бир мурожаатга ечим топилди
Данғара туманининг Навбаҳор маҳалласида яшовчи Улуғбек Йўлчиевнинг ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам II гуруҳ ногирони. Уларнинг 2 нафар фарзанди бор. Ёш оиланинг партияга мурожаатидан сўнг туман ҳокимлиги томонидан белгиланган талабларга мувофиқ замонавий уй-ҳовли тақдим этилганди.
Улуғбек турмуш ўртоғи билан ҳамжиҳатликда уйида савдо шохобчасини ташкил қилиб, ҳудуддаги аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Янги режаларни мақсад қилган Улуғбек фаолиятини янада кенгайтириш, аҳолига қулай савдо хизматини кўчма равишда амалга ошириш учун скутер олишда амалий кўмак сўраб партиянинг туман Кенгаши раиси Моҳира Маматқуловага мурожаат қилди.
Моҳира Маматқулова томонидан Улуғбекнинг туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тижорат банкларининг имтиёзли кредити асосида скутер олиш масаласининг ижобий ҳал қилиш чоралари белгиланди. «Адолат» – ҳар бир инсон учун!» ғояси «адолатчилар»нинг ҳаётий шиорига айлангани Улуғбекка манзур бўлди ва партия сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирди.
Маълумот учун, туман Кенгашидаги «Адолат» қабулхонаси» лойиҳаси бўйича жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 нафар фуқаро мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 12 нафар мурожаатчининг муаммосига ечим топишга эришилган.
Гулчеҳра АҲМЕДОВА,
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг