«Адолат» қабулхонаси» га қилинган мурожаат ҳал этилди

06.06.2024 11:06:19

Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга жамиятда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

Қолаверса, партия томонидан ҳам эҳтиёжманд аҳоли қатламининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарғонанинг Қўштепа туманидаги Лангар маҳалласида яшовчи Ваҳобжон Тожибоев «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг туман филиалида меҳнат қилади. Фарзандларининг бирида ногиронлиги бўлганлиги туфайли алоҳида эътибор ва кўмакка муҳтож. Тақдир тақозоси туфайли оила бошлиғининг саломатлиги ёмонлашиб, унда жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурияти юзага келган.

Турмуш ўртоғи Зулфияхон маҳалладошларининг «Адолат» депутатига боринг, албатта, масалангиз ҳал бўлади», деган тавсияси билан туман Кенгаши депутати Аъзамжон Аҳмаджонов қабулига борди. Аъзамжон партиянинг тумандаги депутатлик гуруҳи билан маҳалла фаоллари иштирокида хонадонда ўрганиш олиб борди.

 Шундан сўнг унинг мурожаати қаноатлантирилди. Аниқроғи, депутат ўзи бошқараётган «Марғилон саховати» хайрия ҳаракати маблағлари ҳисобидан оилани моддий ва маънавий қўллаб –қувватлаш мақсадида жарроҳлик амалиёти учун зарур бўлган 10 миллион сўм пул ва кундалик озиқ –овқат маҳсулотларини етказиб берди. Шунингдек, «Адолат» вакили Қоражийда маҳалласининг «Олмазор» кўчасида яшовчи Қурбонали Пўлатовга ҳам озиқ-овқат тўплами ва 5 миллион сўмлик моддий ёрдам топширди.

Бу кўмакдан боши кўкка етган икки оила вакиллари   «Адолатчи» ларга миннатдорчилигини билдиришди.

 

Гулчеҳра АҲМEДОВА,

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+