Адолат қабулхонасида аҳоли муаммолари ечим топмоқда

10.07.2024 16:07:32

Раҳбар ва фуқарони яқиндан мулоқотга чорлаган сайёр қабулларга ҳар бир фуқаро ўз муаммосига ечим излаб келади. Бир қараганда ечими оддий мурожаат, тўғри аммо кимларнидир узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган муаммолар ҳам бор. Аслида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида инсон қадрини улуғлашдек олий қадрият туради.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Элликқалъа туман Кенгаши томонидан «Адолат» қабулхонаси доирасида «Элликқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида олиб борилган тадбирда ҳам бу яққол намоён бўлди.

Қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан 15 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Фуқароларнинг бандлик, ички ёлларни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кредит олиш, ижтимоий ёрдам пулларини ва ногиронлик нафақа пулларини олиш каби масалаларга доир мурожаатлари тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови чиқарилиб, уларга ечим топиш устидан назорат олиб борилиши белгиланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси ижобий ҳал этилди. 13 та мурожаат ўрганиш талаб этилгани учун назоратга олинди. Партиянинг Элликқалъа туман Кенгаши томонидан юқоридаги тадбирларни ўтказишдан ягона мақсад аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдан иборат.

Мазкур қабул ҳам юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш , аввало инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт шароит яратишда катта аҳамият касб этади.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+