Адолат ёшларни Форумда жамлади

31.05.2021 16:05:48

Жорий йилнинг 29-30 май кунлари соат 09:00 дан 18:30 гача 2 кунлик Форум Тошкент шаҳри “Ziyo Forum”биносида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбек халқаро ҳуқуқ ассоциацияси ҳамкорлигида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида “Ақлли” миллий ёшлар форуми ( “SMART" National Youth Forum)ни ташкил этиш ва ўтказилди.

Форумда 2 та; 1)Инновацион таълим ва 2) Ёш депутатлар йўналиши бўйича Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрувчи 30 га яқин ёшлар иштирок этишди. Форум 2 гуруҳга бўлинган ҳолда сессия тартибида тажрибали Спикерлар билан биргаликда ўтказилди. Иштирокчилар йуналишлари бўйича танланган мавзулар юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқди. 

Икки кунлик Форум кун тартибида танланган мавзу юзасидан масалага ечим бериш, гуруҳлар лойиҳаларининг тақдимотини химоялаш, тушлик, кофе брейк, музқаймоқ кеча, Ғалаба боғига саёхатларни уз ичига олди. Форумда иштирок этган ушбу илғор ёшларнинг юқори салохияти хақида ахолимизга маълумот бериш мақсадида марказий телевидение ахборотларида ёритилиши таъминланди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ёш истеъдодларнинг илғор ғоя ва таклифларини лойиҳа сифатида Олий Мажлисга, партиянинг юқори турувчи органларига етказишни хам кузлаган. Партия ғояларини интилувчан ёшлар орасида танитиш билан бирга SMART” Миллий Ёшлар Форуми:

- ёшларнининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш ваа партияни тарафдорларини ошириш;

- ёшларда “Интелектуал қувват” потенциал ёндашув тизимини шакллантириш;

- ёшларнинг нотиқлик қобилияти, жамоа билан ишлаш қобилиятини ривожлантириш;

- жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;

- ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш

- ёшларни янги инновацион дастурлар орқали иш билан банд қилиш имкониятларини яратиш бўйича лойиҳалар тайёрлаш кўникмаларини ривожлантиришдир. Таъбир жоиз булса Форум сунгида ушбу мақсадга эришилди дейиш мумкин. 

Ушбу конференцияга 16 ёшдан - 30 ёшгача бўлган ёшлар қатнашишди. Улар онлайн тарзда ариза тўлдирди. Оммавий оферта асосида иштирокчилар қабул қилинади.

  1. Инновацион таълим;
  2. Ёш депутатлар.

Форум иштирокчилари Сертификат, Тавсиянома ва бошқа совғалар билан тақдирланади.

Форумда 20 дан зиёд олий таълим масканларидан 27 та делегат, ота-оналар вакиллари, ОАВ вакиллари,Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар ҳамда Мирзо Улуғбек ва Олмозор тумани Кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+