“Адолатчи аёллар бонг уради”

07.04.2021 11:04:15

Маълумки, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланган. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос хусусиятдир. Бугун Ўзбекистон аёллари ҳар бир жабҳада ўз ўрнига эга бўлиб бораётганини барчамиз бевосита амалда кўриб, чуқур ҳис этмоқдамиз.

Ўтган йили юртимиз тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони бугунги кўрсаткичга кўтарилгани ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир. Гап шундаки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Сенатда эса бу кўрсаткич қарийб 25 фоизга етди. Юртимизда аёлларга алоҳида берилаётган эътиборни шунда кўриш мумкинки, 1999 йил “Аёллар йили”, 2000 йил “Соғлом авлод” йили, 2001 йил “Оналар ва болалар” йили, 2005 йил “Сиҳат-саломатлик йили”, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”, 2013 йил “Обод турмуш йили” ва ниҳоят амалдаги 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинишида ва шу муносабат билан амалга оширилаётган эзгу ишлар, тадбирлар замирида ҳам аёлга ҳурмат, эҳтиром, жисмоний камолоти хусусида фикрлаш, қайғуриш ҳисси борлиги яққол намоён бўлади.

Республикамизда аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг                    46–моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримиз далилидир.  Мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида, маданият,                    илму - фан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда аёлларимизнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги айниқса эътиборлидир.

Мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида, маданият, илму - фан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда аёлларимизнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги айниқса эътиборлидир.

Бугун Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Фуқаролик жамияти аёллардан ҳам ўз ҳақ – ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва улардан ўз муаммоларини ечишга бўлган табиий интилишни талаб қилади. Хотин қизларнинг бунга тайёр бўлиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фермерлик, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик фаолияти каби хозирги замон ва бозор муносабатлари талаб қилаётган соҳаларда ҳам хотин – қизларнинг фаол иштироки ва нуфузи тобора кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Қизларимиз, аёлларимизнинг жисмонан бақувват бўлиши бизнинг бундан кейинги тараққиётимизнинг муҳим заминларидан ҳисобланади. Бугунги кунда кўплаб ёш қизлар, аёлларимизнинг асосий мақсади ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаолликни ошириш, юксак маънавий фазилатларни мужассамлаштириш, миллий тафаккурни шакллантиришдан иборат. Ёшларни маданий, тарихий анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, қизларни оилавий турмушга тайёрлаш, тадбиркорлик ва касб – ҳунарга ўргатиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланди. Ёш аёллар, қизларни иш билан банд этиш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда, кичик ва ўрта бизнесда, айниқса қишлоқ жойларида хотин – қизлар ташаббусларини қўллаб қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий шарт – шароитларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Унга кўра, оғир шароитда яшаётган аёлларга уй бериш тизими шаклланди. Шундан сўнг ҳар йили бир ярим минг нафар аёл биринчи тўловини давлат тўлаб берадиган имтиёзли уйлардан оладиган бўлди.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди. Шу орқали бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, бир ҳафталик ўқув курсларида ўқитиш, бизнес режаларни шу ернинг ўзида ишлаб чиқиш механизми йўлга қўйилди.

Шунингдек  ОТМларга  қабул қилишда эҳтиёжманд  оилаларнинг қизлари учун грандлар сони икки баробар кўтарилди, аъло баҳоларга ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши давлат раҳбарининг хотин – қизларга қаратилган юксак эътиборнинг амалий ифодасидир.                                                                                                       

Қийналган, ночор аёллар билан ишлаш учун реабилитация марказлари ташкил этилди. Бундай эзгу ишларга бағрикенг, меҳнаткаш, зукко, фаҳм-фаросатли, оқила, меҳрибон оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига ишонаман. Уларнинг гўзаллиги, юзларидаги самимий кулги, байрамона руҳ, кўтаринки кайфият эса халқимизнинг забардаст инсонлари кучига куч, ғайратига ғайрат, илҳомига илҳом қўшиши табиий ҳол!

Муқаддас РАҲМАТОВА,

 Навоий шаҳар Кенгаши депутати,

 Навоий шахар Кенгаши “Аёллар қаноти”раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+