«Адолатчилар» маҳалла кезганда

19.08.2022 09:08:29

Шаҳрихон туманида «Адолат» СДПнинг «Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот» лойиҳаси доирасида маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Аҳоли билан мулоқотлар жараёнида партиядошларимиз ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш билан чекланмай ечимини топишга эътибор қаратмоқдалар.

Тегирмонбоши МФЙдаги 18 та хонадонга кириб борган маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Улар орасида коммунал хизмат ва бандлик масаласи асосий ўрин эгаллайди. Ўрганиш кунининг ўзида 7 та муаммо ечимини топди.

Албатта фуқароларнинг шахсий муаммолари ҳам йўқ эмас. Жумладан, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Улуғбек Турғуновнинг саломатлиги яхши эмас. Унинг даволанишга имконияти йўқ. Бу масала «адолатчилар»нинг эътиборини тортди. Туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотларга қилинган мурожаат ўз натижасини берди. Ҳозирда У.Турғунов саломатлигини тикламоқда.

Хайрли қадам энди Марказ МФЙга қаратилди.

                                      Азамжон Холиқов,

“Адолат” СДП Шаҳрихон туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+