Адолатчилар мирободликларни митингга чорлади

10.09.2021 09:09:19

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман кенгаши томонидан жорий йилги Президентлик сайловлари олдидан “Истиқлолнинг 30 ёши: имконият ва орзулар калити” мавзусида оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши аъзолари, туман кенгашлари фаоллари, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб тадбирда “Адолат” социал-демократик партиясининг эзгу мақсадга йўғрилган ғоялари, олдинга қўйилган аниқ режалари халққа таништирилди. Ўз навбатида партиядан Президентликка кўрсатилган номзод ҳам ушбу ғоялар асосида ўз дастурини шакллантириши ҳамда шу йўналишда иш олиб боражаги таъкидланди.

Сўзга чиққан партия аъзолари ичида партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб, суд-ҳуқуқ, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий масалалар каби бир неча соҳаларда илгари сурган мақсад-муддаолари, айни дамда ушбу соҳаларнинг бугунги кундаги камчиликлари ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш, бу бўйича партиянинг аниқ механизмни ишлаб чиққанлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида йиғилганларга ҳуш кайфият бағишлаш мақсадида концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+