«Адолатчилар» сафи кенгаймоқда

22.08.2022 12:08:17

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровна 19 август куни Нукус шаҳрида жойлашган 60-сонли сайлов участкасида ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

Учрашувда ҳудуд аҳолиси, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ҳамда ёши улуғ нуронийлар иштирок этишди.

бахадир_1

Тадбирда дастлаб номзоднинг ишончли вакили Максет Бабаниязов сўзга чиқиб, учрашув иштирокчиларига номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда меҳнат фаолиятига доир маълумотлар билан таништирди.

қорақалпоқ2_2

Шундан сўнг номзод Зоркина Галина Александровна йиғилганларни ўз сайловолди дастурида билан таништириб ўтди. Ўз ўрнида сайловчилар ҳам номзодимизнинг сайловолди дастури ҳақида илиқ фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+