“Адолатчилар” сизга саломатлик тилайди

19.07.2021 10:07:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши қошида ташкил этилган Андижон давлат тиббиёт институти талабаларидан иборат “Ёш волонтёрлар” гуруҳи аъзоларининг соғлом турмуш тарзига қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Жалақудуқ туманидаги “Капа” ва “Маданият” МФЙларда ўтказилган “Соғлом ҳаёт билан келажак сари” тадбирларида 3 минг нафардан зиёд фуқаролар қамраб олинди.

Бўлғуси шифокор-волотёрлар  жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жамоат жойларида ниқоб тақиб юришнинг инсон саломатлигига фойдаси юзасидан тушунча бердилар. Коронавирусдан сақланишнинг асосий омилларидан бири вакцина олиш эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Шукрулло Хайитохунов, меҳнат фахрийси:

-Кимки ўз саломатлигига эътиборли бўлса, соғлом яшайди. “Адолатчилар”нинг бугунги сайёр тадбирлари айни шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. Асосийси,  соғлом ҳаёт кечиришга ўрганяпмиз.

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+