“Адолатли қайнона” кўрик-танлови – Бахмалда

21.06.2021 12:06:08

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бахмал туман Кенгаши томонидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлиш бўлимида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловда тумандаги бой ҳаётий тажриба, юксак обрў ва мавқега эга бўлган, ҳаёт сабоқлари билан ёшларга ибрат кўрсатаётган, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган онахонлар иштирок этишди.

Учта шарт бўйича беллашган онахонлар ҳар бир шартда ўз маҳоратларини номоён этишди. Айниқс, 3-шартда (саҳна кўриниши) иштирокчилар ўзи яшаётган ҳудуд анъаналари, оилавий қадриятлар, фарзандлар тарбиясида адолат, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини акс эттиришди.

Ишчи гуруҳ томонидан тузилган ҳакамлар ҳайъати ҳар бир шарт бўйича иштирокчиларни баҳолаб боришди.

Танлов сўнгида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шахноза СОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

 бош мутахассиси 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+