“Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Ғазғон шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

06.07.2021 16:07:12

Ғазғон шаҳаридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғазғон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар  Маҳалла  ва  оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши ҳамда шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Танловда шаҳарда жойлашган маҳаллалардан жами 7 нафар иштирокчи қатнашиб, кўрик-танлов шартлари бўйича ўзаро беллашди.

Улар ўз ҳаёт йўллари, келинларга муносабат, рўзғор тутиш сирлари, фарзандлар тарбияси, оилавий муносабатларни йўлга қўйиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш ҳақида ўз фикрларини ҳакамлар ҳайъати аъзоларига саҳна кўринишлари орқали тақдим этишди.

Унга кўра  “Тумор”  МФЙдан  Сабохат Зокирова  1-ўринни  эгаллаб, кўрик-танловниг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Танлов якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан таёрланган диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари давом этмоқда.

 

Абдуваҳоб САДИРОВ, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилот Кенгаши

 раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+