“Адолатли қайнона”лар “Етти Пир” зиёратгоҳини зиёрат қилдилар

24.06.2022 15:06:34

Табаррук қадамжоларга зиёрат қилиш киши маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи омиллардан саналади.

Худди ана шу мақсадда, “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева бошчилигида тумандаги ҳар бир маҳаллаларда ташкил этилган 23 нафардан иборат “Адолатли қайнона”лар “Етти Пир” зиёратгоҳига саёҳат қилдилар.

адолатли қайнона 3

Саёҳат учун автобус транспорти Халқ депутатлари Когон туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Худоёр Собиров ҳомийлигида ташкиллаштирилди.

Табаррук масканларга саёҳат жуда қизиқарли ва мазмунли ўтиб, фаол аёлларнинг дам олиб, маданий хордиқ чиқаришлари учун айни муддао бўлди.

Адолатли қайнона

Вилоятимиздаги “Етти Пир” зиёратгоҳини зиёрат қилиб, ўтганлар ҳаққига дуолар қилиб қайтдик. Йўл-йўлакай ўзим каби партиямизнинг фаол аёллари билан дилдан суҳбатлашиб, ҳаётий тажрибалар билан ўртоқлашиб келдик. Зиёратни ташкиллаштирганлардан мамнунмиз, - дейди, “Хўжаякшаба” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Адолатли қайнона”си Мухайё Акрамова.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+