АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ — ОЛИМЛАРГА ТАЯНАДИ

20.06.2024 18:06:11

Наманган давлат университетининг Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчилари иштирокида «Адолатли жамият — олимларга таянади» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.Давра суҳбатида аниқ ва табиий фанлар кафедраси ўқитувчиси Раънохон Расулова, мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчилари Наргизахон Тўраева, Дилоромхон Ҳомидова ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Жумладан, университет ўқитувчилари мактабгача таълим муассасаларида болаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун биринчи галда уларда атроф-муҳитни англаш ҳиссини уйғотиш, ўзини ўзи бошқара олиш қобилятини шакллантириш муҳимлигини айтиб ўтдилар. Болажонларни мактабга тайёрлаш учун энг аввало таълим-тарбия бериб келаётган тарбиячиларнинг малакасини ошириш муҳим экани таъкидлаб ўтилди. Чунки бугунги болалар телефон ва телевизор таъсири остида улғайишмоқда. Бу ҳол ёш авлоднинг миллийликдан йироқ бўлган ёт таъсирлар остига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бундай камчиликларни бартараф этиш учун боғча опаларни ўз устида мунтазам ишлашга чорлаш зарур бўлади. Буни амалга ошириш учун партия билан ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда ўқув семинарлар ва танловлар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди, деган таклифларни билдиришди. Бундан ташқари тарбиячиларнинг сиёсий фаоллигини оширишга боғлиқ таклифлар ҳам ўртага ташланди. Энг яхши тарбиячилар фаолияти туман ва вилоят миқёсида оммалаштириб борилса, бу ҳол барча тарбиячиларни ўз устида ишлашга чорлайди.

Мазкур давра суҳбатида «Адолат» СДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова иштирок этиб, университет ўқитувчилари билан мунтазам ҳамкорлик қилиб, таълим-тарбияда ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини айтиб ўтди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+