Адолатни тараннум этаман

26.02.2022 20:02:16

«Адолат» социал-демократик партияси ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан «Адолатни тараннум этаман» мавзусида иншолар кўрик-танлови ташкил этилди.

Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида бўлиб ўтган иншолар танловида мазкур ижод мактаб ўқувчилари фаоллик билан иштирок этишди. Улар томонидан ёзилган иншолар Жиззах давлат педагогика институтининг малакали ўқитувчилари, халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган олий тоифали устозлар томонидан, холислик билан текшириб чиқилди.

Бугун партиянинг 27 йиллиги муносабати билан мазкур иншолар кўрик-танловида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тақдирлаш мақсадида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар, Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчилари, устозлар, ўқувчи ёшлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир партия мадҳияси билан бошланди.Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев иштирокчиларни партиямизнинг 27 йиллиги билан муборакбот этиб, йиғилганларга «Адолат» социал-демократик партияси томонидан 27 йил давомида қилинган ишлар, амалга оширилган лойиҳалар, депутатлар фаолияти юзасидан маълумотлар бериб ўтди.

Шу билан биргаликда, тадбир давомида танловда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Жиззах санъат коллежининг истеъдодли ўқувчилари томонидан янграган куй-қўшиқлар, ижод мактаби ўқувчилари томонидан «Адолат» мавзусини тараннум этган шеърлар, бадиий чиқишлар, рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

«Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+