Ахборот асри ёшлари

24.12.2020 21:12:41

Ўзбекистон  “Адолат” СДП  Навоий  шаҳар  Кенгаши  ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар  қўлида” лойиҳаси  доирасида  “Ёш авлодни ахборот асри, оммавий маданиятнинг  салбий  таъсирларидан  асраш – муҳим”  мавзусида Навоий шаҳар маданият коллежида тадбир бўлиб ўтди. Унда партия Навоий шаҳар Кенгаши раиси Одил Баратов сўзга чиқиб, дастур лойиҳасининг мазмун-моҳияти билан таништириб ўтди. Ёшлар томонидан тадбир давомида турлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Таклифлар эшитилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Навоий шахар Кенгаши депутати М. Рахматова  сўзга чиқиб, болаларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни янада кучайтириш мақсадида болаларни спортга, мусиқа ва санъат тўгаракларига жалб қилиш, уларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш масалалари ҳам доимий этиборимиз марказида бўлишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида келиб тушган ҳар бир таклиф, фикр-мулоҳазалар партия Навоий шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда депутатлар томонидан таҳлил қилинди. Дастурда таклифларнинг эътиборга олиниши таъкидланди.

 

Фозил БАХРОНОВ,

“Адолат” СДП Навоий вилоят

Кенгаши бош мутахассис

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+