Ахборот хавфсизлигини таъминлаш-асосий вазифа

22.09.2022 15:09:25

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қизириқ тумани Кенгаши ҳамда туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши томонидан Қизириқ педагогика коллежида «Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши, мустаҳкам маънавий иммунитет»мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман Кенгаши ходимлари, «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши фаоллари, депутатлар, коллеж ўқитувчи-педагоглари, талаба ёшлар иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, бугунги тезкор замонда ёшларни ахборот хуружидан асраш, юзага келаётган салбий оқибатларини бартараф этиш долзарб вазифага айланмоқда. Шиддат билан ривожланаётган ахборот асрининг ўзига хос салбий жиҳатлари кези келса ёшларни тўғри йўлдан чалғитаётир. Ўқувчи ёшлар билан ташкил этилган мазкур давра суҳбатида айнан ушбу жиҳатларга урғу берилиб, ахборот маконида вояга етган ҳар бир ёш авлоднинг ўзи мустақил ва онгли равишда зарарли томонларидан ҳимояланишни билиши муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, ҳаётимизда илм-фаннинг ўрни ва қадри нечоғли улуғ эканлиги айтилиб, ёшларни замонавий ахборот воситаларидан илмни чуқур эгаллашда самарали фойдаланишга чақирилди. Тадбирда ана шулар юзасидан фикр юритилиб, ахборот оқимида яққол кўзга ташланаётган ва ёшларни ўзига оҳанграбодек маҳлиё қилган медиа маконнинг зарарли одатларидан ҳар дам огоҳ бўлиб туриш давр талаби эканлиги уқтирилди.

сур2_4

Ўктам Мусурмонов, Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутати:

Тадбирда мазкур масала юзасидан глобаллашув даврида ахборотлар оқими боис ёшлар кенг билимга эга бўлибгина қолмай, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларга дуч келаётганликлари, уларни ахборот хуружларидан эҳтиёт бўлиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди.Замонавий ахборот бозорини шакллантиришда ахборот хавфсизлиги, айниқса, ёшларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммолари алоҳида ўрин эгаллайди. Шундай экан, жамиятнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш давлат ва унинг ваколатли органларининг асосий вазифаси бўлиб қолаверади. Ахборот хавфсизлиги деганда - шахс, жамият ва давлатнинг хавфли ахборотлардан ҳимояланганлик ҳолати тушунилади. Ахборот технологиялари турли ахборот тарқатиш манбаси экан, бунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бир томондан давлатнинг ушбу соҳадаги сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлса, жамиятда ёшларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш иккинчи асосий ва муҳим давлат устувор сиёсати ҳисобланади.

Тадбир сўнгида тадбир ташкилотчилари ва ёшлар ўртасида турли савол-жавоблар ўтказилди.

             Рустам Умбаров,

 “Адолат” СДП Қизириқ туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+