Аҳоли бандлиги таъминланди

07.07.2022 12:07:58

Партиянинг Қўқон шаҳар Кенгаши қошидаги "Адолат" қабулхонасига шаҳарнинг “Дегрезлик” МФЙ в.Тўра кўчасида яшовчи Ш. Мўминованинг иш билан таъминлаш масаласидаги мурожаати келиб тушди. "Муаммо билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Р.Минаваров фуқарони хусусий сумка ишлаб чиқариш цехига ишга жойлашишига кўмаклашди.

фар2_14

– Тикиш-бичишга уқувим бўлса-да, ўз ишимни йўлга қўя олмадим, – дейди Ш.Мўминова. –  Гоҳида қўни-қўшни  буюртмаларини бажариб тураман. Лекин  муқим иш бўлгани яхши-да.   Оиламга  ҳарна моддий ёрдам бероламан. Кўмак сўрагандим, ёрдам беришди.  Миннатдорман.

Шунингдек,  шаҳарнинг А.Навоий мавзесида яшовчи ф.Юсупованинг Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати М.Валиевга ёшга доир турдаги пенсия тайинлашни сўраб ёзган аризаси депутат ёрдамчиси А.Аҳмаджонов томонидан ўрганилди. Пенсия жамғармаси раҳбари М.Ғуломов ва шўба мудири М.Бутаева билан мурожаат кўриб чиқилди ва далолатнома тузилиб, ҳужжатлари расмийлаштирилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+