Аҳоли мурожаатларига ечим топилмоқда

12.07.2024 15:07:56

Мамлакатимизда сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Бугун депутатлар ўзлари сайланган сайлов округлари ҳудудидаги маҳаллаларда «маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, ечимини кутаётган муаммоларни маҳаллий ҳокимликлар ва мутасаддилар билан ҳамжиҳат ҳал этишга амалий кўмак бериб келмоқдалар.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Нодир Жумабоев, Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгаши депутати Ҳайрулло Турғунов тумандаги Таррачи маҳалласида «маҳалла еттилиги» томонидан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб –қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Шунингдек, ҳудуддаги айрим муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Шу куни Жамоат саломатлиги техникумида фуқароларнинг сайёр қабули ташкил этилиб, маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди, 2 нафар фуқарони бандлигига кўмаклашилди, 3 нафар аёлнинг болалар нафақаси масаласи билан боғлиқ муаммолари ҳамкор ташкилотлар билан ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

Гулчеҳра АҲМEДОВА,

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+