Аҳоли зич яшовчи шаҳарларнинг экологик муаммоси

08.06.2021 10:06:15

Соғлом авлод - соғлом келажак демакдир. Ҳар қайси юртнинг юксалиши, ривожланиши учун аввало халқи, фарзандлари соғлом бўлиши керак. Бунинг учун ҳар доим соғлом турмуш тарзига эътибор қаратишимиз шарт. Ҳар тонгда бадантарбияни канда қилмаслик, соғлом овқатланиш тартибига амал қилишга, турли туман кимёвий маҳсулотлардан кўра табиий мева ва сабзавотлар истеъмолини тўхтатмасликка, тўғри овқатланиш рационидан чиқмасликка  астойдил ҳаракат қилишимиз керак.

Соғлом ҳаёт учун фақатгина бу мезонлар эмас, тоза ҳаво, маданий ҳордиқ ва энг асосийси кўнгил хотиржамлигига эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Соғлом турмуш тарзи муаммолари асосан аҳоли зич яшовчи шаҳарларда кўпроқ учрайди. У ердаги машиналардан чиқувчи заҳарли газлар, хилма-хил қулоқни қоматга келтирувчи баланд овозлар, чиқиндиларнинг ҳаддан ташқари ошиб кетиши, бизга беминнат кислород чиқариб берувчи дарахтларнинг камайиб кетиши, атмосферага завод-фабрикалардан ажралиб чиқувчи тутунлар катта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шу каби ҳолатларни эътиборга олган ҳолда партиямиз томонидан ишлаб чиқилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишлар натижасида гувоҳ бўлдикки, қайсики озода, обод, киргандан кўнгил ёришадиган маҳалла, кўча, хонадонларда бўлганимизда ўша жойнинг одамларини юзлари гулгун, чеҳрасидан нур ёғилганини кўрдик.

Шундан келиб чиққан ҳолда ҳаётимизнинг соғлом ўтишига, атроф-муҳит озодалигига барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилайлик. Биз қилаётган заррача ҳаракат ҳам Ер шаримизнинг ё яхши томонга ёки ёмон томонга ўзгаришига олиб келиши мумкин. Биз ҳар доим ижобий томонга ишласакгина ўзимизда, оиламизда, Она Ватанимизда юксалиш, ривожланиш кўрсаткичлари ошиши, ҳеч шубҳасиз.

 

Ҳилола БОЛТАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши қошидаги ёш истеъдод клуби аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+