Аҳолига арзон ва сифатли дори воситалари етказиш муҳим масала

11.08.2022 10:08:31

Жорий йилнинг 2022 йил 9 август куни Адолат СДП Боёвут туман Кенгаши 2022 йил - «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да аҳолини хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлаш, нарх наволарини сунъий оширмаслик ушбу йўналишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари бўйича Соҳил МФЙ ҳудуди Беруний кўчаси 14 уйда жойлашган «Шохжахон Эркин-Бунёдкор» МЧЖ дорихона фаолияти мисолида жамоатчилик фикри ўрганилди.

Дорихона фаолияти харидорлар фикри сўралганда доимо шу дорихонадан харид қилиши, дори сифати ва нархлари тўғрисида ижобий фикр билдиришди. Шунга қарамасдан партия фаоллари ва депутатларининг бу соҳада қиладиган ишлари талайгина, чунки Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сайловолди дастури да «Ақлли тиббиёт» тизимини шакллантириш, тиббиёт соҳасига замонавий АКТларни кенг жорий этиш, аҳолини хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлаш, ушбу йўналишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича таъсирчан қонунчилик механизмларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш чораларини кўриши лозим.

сирдарё1_1

Биз аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга, юқори самарали хавфсиз дори-дармон ва тиббий воситалар билан арзон нархларда таъминлаш, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш тарафдоримиз тамойили асосида аҳолига хизмат кўрсатиш кераклиги муҳим ҳисобланади.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+