Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мустаҳкамланади

14.05.2022 08:05:25

Хоразм вилоят  ҳокимлиги ҳузуридаги “Кенгашлар уйи” да “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши  ташаббуси билан “Тиббий ёрдамга муҳтож инсонлар партия эътибори” да мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирга партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва ҳудудий Кенгашлари ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Солиқ инспекцияси вакиллари, партиянинг  маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ёшлар, бўлажак шифокор талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - моддий ёрдам ва кўмакка  муҳтож оилаларни, хотин-қизларни  ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2021 йилдаги  250 - сонли қарори ижроси бўйича, партия томонидан  жойларда амалга оширилган ишлар  ёрдамга муҳтож инсонлар ҳаётига бефарқ бўлмаслик ва инсон қадри учун тамойилини самарали ижросини таъминлашдан иборатдир.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов кириш сўзи билан очиб берди. Унда сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди. Хусусан, коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан  аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жойларда  тиббий кўриклар ташкил этиш, онкологик касалликка чалинган “Темир дафтар” , “Аёллар дафтари” рўйҳатида турган  онкологик касаллигига чалинган фуқароларни   оворагарчиликларсиз  туман тиббиёт марказларида жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Шундан сўнг,  партиянинг Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳаётий ва халқчил ғояларнинг самарали механизмлари хусусидаги фикр ва мулоҳазалари иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Жумладан,   ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича мутлақо янги — «Темир дафтар», ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва    касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”  тизимлари ҳаётга самарали  татбиқ этилгани қайд этилди.

Шунингдек, партиянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги устивор мақсадларидан бири аҳолига барча даражада юқори технологияли, ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда касалланиш йўналишларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимига илмий-тадқиқот фаолиятининг охирги ютуқларини фаол жорий қилиш устивор вазифалардан экани  қайд этилди.

Шундан сўнг,  иштирокчиларнинг   мавзуга доир  фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари муҳокама этилди.

Мавзу юзасидан сўзга чиққан  партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов,  мазкур қарор юзасидан партия томонидан воҳада амалга оширилган ишлар  хусусида қайд этди. Жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”  рўйҳатида турган онкологик касаллигига чалинган фуқароларни ҳеч оварагарчиликларсиз  туман тиббиёт бирлашмаларида  бепул жарроҳлик амалиётлари самарали бажарилаётгани хусусида гапирди.

Иштирокчиларнинг қизиққан саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

 

                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                    “Адолат”  СДП

                                                             Хоразм вилоят  Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+