Аҳолини ўйлантириб келаётган масалалар ўз ечимини топадиган бўлди

31.05.2022 10:05:19

Депутатларнинг сайловчилар билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотлар қилиши улар билан фикрлашиш, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш, ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради.

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати  Н.Джанибекова Ховос тумани 2-умум ўрта таълим мактабида  “Қорақум”МФЙ  ахолиси билан учрашди.

Учрашувда “Қорақум”МФЙ раиси У.Сариев, Ховос туман хокимлиги  котибият мудири  Т.Раззоқов, Ховос туман хокимлиги қурилиш бўлими мутахасиси Ш.Тангиров, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов   иштирок этишди. 

Учрашувда  А.Нишонив, Г.Жуманазарова, Г.Уразова  фуқоролар томонидан Ичимлик суви, ички йўл, мактабга кўшимча бино, ҚВП ташкил қилиш, тунги ёритгичлар, экинларни суғориш учун янги сув насосига  эхтиёж мавжудлиги мурожатлар қабул қилинди.   

Кўтарилган муаммолар бўйича депутат назоратига олиниб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилишига келишиб олинди.

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+