Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида

21.10.2022 12:10:51

«Адолат» СДПнинг «Судлар мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарур» мавзу доирасидаги тадбири Фарғона шаҳридаги "UZ HANWOO Ingineering" қўшма корхонасида бўлиб ўтди. Тадбирни партиянинг Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Ш.Аҳмедова олиб борди. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов, мажбурий ижро бюроси ижрочиси Сардорбек Холиқов маърузалари билан иштирок этишди.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, алимент тўловчилар сонининг ортиб бораётганлиги ва уларни ундириш тартиблари, фуқароларнинг манфаатларини таъминлашда суд жараёнларида адвокатлар иштирокини кучайтириш ва нуфузини ошириш ва судлар фаолиятидаги бошқа янгиланишлар бўйича тушунчалар берилди.

Таъкидландики, оилада юзага келаётган тушунмовчиликлар, эр-хотин ўртасидаги можаролар нафақат эр-хотиннинг ҳаётига балки болалар тақдири, қариндошлик ришталари, тарафларнинг жиддий низоларига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида уй-жой, алимент, маънавий зарарни ундиришга қаратилган мурожаатларни юзага келтиради ва давомли суд жараёнларига олиб келади. Бу молиявий, руҳий муаммоларга олиб келиши мумкин. Ачинарлиси, фуқароларнинг тинч вақтини ўғирлайди. Бундай салбий омилларни юзага келмаслиги эса оилани қадрлаш, яқинларни эъзозлаш ва ўзаро ҳурматни сақлаш, белгиланган ҳуқуқий мезонларга риоя этиш сингари фуқаролик ва инсонийлик бурчга садоқатни талаб этади.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+