Аҳолининг мурожаатлари тингланди

28.07.2022 09:07:17

«Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар халқ манфаати ва фаровон турмушига қаратилганлиги билан аҳамиятли. Ўз ўрнида нафақат партия фаоллари балки, депутатлик корпуслари ҳам адолатли жамият қуриш тарафдори сифатида, инсон меҳнатини қадрлаган ҳолда, дастуримизда белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга оширишда масъулият билан ёндашиб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Гулхатша Айымбетова Нукус шаҳридаги «Ақ отаў» ва «Туңғыш қоныс» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сўзга чиққанлар маҳалла ҳудудида амалга оширилган амалий ишлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар борасида ҳам таъкидладилар. Аҳоли томонидан ушбу ўринли танқид остига олинган ҳолатларни бартараф этиш ва келгусида амалий ишларни янада жонлантириш борасида масъуллар билан бирга келишиб олинди.

Учрашув давомида фуқаролардан келган кўплаб мурожаатларга кўра асосан кўп қаватли ўйлардаги қувурларнинг носоз ҳолатга келганлиги ва айрим қўп қаватли ўйларнинг ёнида болалар майдончасининг йўқлиги бўлса ҳам таъмирталаб аҳволда эканлиги айтиб ўтилди. Мурожаатлар юзасидан депутат томонидан тегишли тартибда депутатлик сўрови чиқарилиб назоратга олинди.

Учрашув якунида ёши улуғ инсонлар бугунги тинчлик халқимиз учун энг улуғ неъмат эканлигини айниқса, ёшлар тарбиясига алоҳида аҳамият беришимиз лозимлигини таъкидлаб, ҳар бир оила мустаҳкамлиги учун дуога қўл очдилар.

Раман АБДРEЙМОВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+