Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш

29.11.2023 15:11:05

     Ўзбекистон Республикасида аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамлакатимизда кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш таъминланди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2002 йили “Аҳолининг тез тиббий ёрдам кўрсатишини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-283-сон қарори қабул қилинди.


     Унга кўра, аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш ва яқинлаштириш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
• республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинди ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди.
     Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш — замон талаби. Мазкур масала Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифасига айланган.
     Хусусан, “Адолат” СДП Чимбой тумани Кенгаши ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С. Абдиева тарафидан туман тиббиёт бирлашмасида ходимларини жалб этган ҳолда “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
     Тадбир савол-жавоб, мунозара, таклиф ва мулоҳазалар билан давом этди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+