Янгиликлар 1074
Акция доирасида кўнгиллилар жам бўлди
Тошкент шаҳар Қон препаратлари илмий ишлаб чиқариш корхонасида «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан «Бор меҳримиз сенга, болажон» деб номланган донорлик акцияси ўтказилди.
Таъкидлаш керакки, йилда икки маротаба ўтказиладиган (1-июнь – Халқаро болалар куни ҳамда 3-декабрь – Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан) мазкур акция доирасида кўплаб кўнгиллилар ташриф буюриб, бемор болажонлар учун беғараз қон топширишди.
Донорлар томонидан акцияга нисбатан қизиқиш ортаётгани бу каби хайрли тадбирларни йилда икки маротаба эмас, ҳар ойда кўплаб ўтказиш мақсадга мувофиқлигини англатмоқда. Эрта тонгдан акция жойида хозир бўлган кўплаб кўнгиллилар қаторида депутатлар, партия ходимлари ҳам донорликка ҳисса қўшдилар.
Донор бўлиш нафақат савобли амал, балки инсон организми учун ҳам фойдали эканлигини билганлар акция ишида давомий тарзда жонбозлик кўрсатишга ваъда қилдилар.
Куни билан давом этган акцияда донорларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг