Акцияда 120 дан ортиқ кўнгилли донорлар иштирок этди

04.12.2020 16:12:45

 

Навоий вилоят Қон қуйиш марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш ҳамда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилди.

Мазкур беғараз донорлик акцияси партия ташаббуси билан ҳар йили икки маротаба 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Қарийб беш йилдан буён мунтазам равишда ўтаётган бундай хайрия акциялари натижасида партиянинг махсус кўнгиллилар гуруҳи шакллантирилганлиги аҳамиятлидир.

-Донорлар уч хил тоифага ажратилади: фаол донорлар, захира ҳамда кўнгилли донорлардан иборат. Айниқса, жорий йилда карантин чекловлари сабаб турли қон гуруҳларига талаб юқорилигича сақланиб қолишига қарамасдан, қон заҳирасини шакллантиришда муаммолар юзага келди. Бироқ, турли давлат ва жамоат ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилган беғараз донорлик акциялари сарамаси ўлароқ, қон захирасига бўлган эҳтиёжимиз тўлиқ яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий гавардиясининг вилоят бошқармаси, вилоят мудофаа бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят бўлими  ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашларининг беминнат ёрдамлари учун ўзимизнинг чуқур миннатдорчигилимизни билдирамиз дейди – Навоий вилоят Қон қуйиш  маркази қон тайёрлаш бўлими бошлиғи Собир Турсунов.

-Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари ходимлари, Аёллар қаноти, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаш аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари ҳамда кўнгиллилар фаол иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки,  “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остидаги беғараз акцияларда ҳозирга қадар кўнгилли сифатида 600 га яқин инсон иштирок этганлиги қувонарлидир.

Аҳамиятлиси, анъанага айланган донорлик акциясидан йилдан кўнгиллик донорлар сони ортиб бормоқда. Бугун ўтказилган акцияда ҳам 120 дан ортиқ кўнгилли донорлар иштирок этишди.

Жорий йил ташкил этилган донорлик акцияси  ҳам карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтди.

Абдуваҳоб САДИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят  Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+