Амалга оширилган ишлар таҳлили: натижа ва янги марралар

28.01.2022 10:01:29

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши биносида “Адолат” СДП    Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутатлари И.Қудратов, Н.Джанибекова ва Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари иштирокида онлайин (ZOOM платформаси) шаклда  йиғилиш ташкил қилинди.

Йиғилишни “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов очиб, партияни 2021 йилдаги фаолияти бўйича вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан 319 та тегишли тартибда депутатлик сўрови юборилганлиги,  партия дастурий ғояларини  амалга ошириш учун 8 та лойиҳалари доирасида 217 та тадбир ташкил қилинганлиги, унда  9000 дан ортиқ иштирокчи жалб қилинганлиги такидланиб ўтилди. Бундан ташқари депутат ва партия ходимлари “Муаммо билан юзма-юз” лойҳаси доирасида йил давомида вилоятдаги маҳалларда 2097 та хонадонда ҳамда 21 та хўжалик юритувчи субектларда ўрганишлар ўтказилди. Партияга 289 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 75% ижобий ҳал қилинган  20 % га ҳуқуқий маслахатлар бериш орқали жойида ҳал этилган, 5%  да  амалий ишлар  олиб борилмақда

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати томонидан  Олий Мажлис Қонунчилик  палатасидаги  Ўзбекистон “Адолат”СДП  фракцияси депутатлари томонидан жойларда муаммо ва мурожатлар билан ишлашда  вилоят ва туман-шаҳар депутатлари ҳамкорликда ишлаши лозимлиги, жойлардаги ахоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва таклифларни қисқа муддатда депутатлик сўровлари ёрдамида янгича ёндошган ҳолатда амалга ошириш зарурлиги такидланди.

Жорий йилда депутатлар билан партия фаолиятини янада яҳшилаш мақсадида устувор вазифалар белгилаб олинди.

-муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда ижобий ечим топишда туман-шаҳар, вилоят ва ОМҚП депутларини ҳамкорлигини кучайтириш.

-депутатлик гуруҳлари фаолиятини самарали ишлаши бўйича 2022 йил чора- тадбирини тасдиқлаш ва шу орқали доимий коммисия, сессияларга масалалар киритишни янада ошириш.

-сайловчилар билан учрашувларни сонига эмас сифатига эътиборни кўпроқ қаратиш.

Депутатларни ўзаро муносабатини янги босқичга олиб чиқиш, шу орқали депутатларнинг сайловчилар олдидаги муаммоларига ижобий ечим топишига эришиш каби масалаларда келишиб олинди.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+