Амалий ишлар фуқароларни рози қилишнинг ягона йўли

19.04.2022 17:04:52

Бугунги кунда халқимизни давлатдан рози қилишнинг бирдан бир йўли бу фуқароларни қийнаб келаётган реал муаммоларни ўз вақтида бартараф этишдир.

Партиянинг халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳлари ҳам мазкур масъулиятни чуқур англаган ҳолда, халқ билан мулоқотларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда алоҳида жонбозлик кўрсатиб келишмоқда.

Бу борада партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг муносиб ўрни бор. Айниқса,  депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Хайитовнинг халқ вакили – депутат сифатидаги фаолияти таҳсинга лойиқ. 

Бунга кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Хусусан,  яқинда ўз сайлов округида жойлашган “Янги йўл” маҳалласидаги фуқаролар билан ўтказилган учрашувда сайловчилар томонидан мактаб ўқувчиларини қайта тайёрлов курсларининг халқ тилида айтганда репетиторларнинг мавжуд эмаслиги кўтарилди.  Шу сабабдан ҳудуд аҳолиси репетиторлар учун вилоят маркази яъни Навоий шаҳрига 20-30 км масофага ортиқча сарф-харажатлар ва оворагарчилик билан  қатнаб тайёргарлик кўришмоқда.

Ушбу муаммони чуқур ўрганган  депутатимиз қисқа муддатда масалага ечим топди.

Навбаҳор туманидаги “Янги йўл”,  “Ғужбоғтепа”, Навбаҳор  сингари жами 7 та маҳаллаларнинг ҳудудидаги фуқаролар томонидан ўзларини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолари ижобий ҳал этиш орқали юзлаб ота-оналар ва ёшларнинг муаммолари ҳал этилди.

Жумладан, ота-оналар инглиз тили, рус тили, ва математика ҳамда ҳозирда оммалашган 4- синф битирувчиларини президент мактабларига ҳамда олий ўқув юртларига тайёрлаш бўйича асосан вилоят марказига қатнашга мажбурлиги муаммони бартараф этишда ёрдам сўраган.

Ушбу муаммони атрофлича ўрганган депутатимиз ўз сайлов округи ҳудудидаги вақтинча ишсиз фуқаро Насибали Турсунова хонадонида 3та хона таъмирланиб, 80 ўринга мўлжалланган “ИЛМ ЗИЁ” номли ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Ушбу марказ фаолият самарадорлигини ошириш, замон талабларига мос ҳолда фаолиятини йўлга қўйиш, умуман олганда аҳолини ушбу соҳа фаолиятидан буткул рози қилишга  жиддий бел боғлади.

Шу мақсадда ушбу марказда бошланғич синфга тайёрлов, инглиз ва рус  тиллари, математика ва бошқа фан олимпиадаларига чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашга жиддий эътибор қаратди.

Мазкур масалани ҳал этишда вилоятдаги педагог кадрлар тайёрлаш бўйича ягона таълим муассасаси Навоий давлат педагогика институти билан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилди. Эндиликда институтнинг малакали ходимлари бўш вақтларида ушбу марказдаги  ўқувчи ёшларга ўз билимларини беришади.

Барчамизга яхши маълумки, умумтаълим мактабларида рейтинг тизими жорий этилган бўлиб, мактабларнинг фаолият самарадорлиги муассаса битирувчиларининг олийгоҳларга қамрови кўрсаткичларига қараб баҳо берилиши белгиланди. Олийгоҳларга кириш кўрсаткичлари паст бўлган мактаб директорларининг ишда қолиш қолмаслиги кўриб чиқиладиган бўлди.  

Бундай таълим масканининг ҳудудда ташкил этилишидан нафақат ота-оналар балки, таълим муассасалари директорлари ҳам қизғин қўллаб-қувватланмоқда, - дейди Рустам Ҳайитов.

Қувонарлиси,  ўқув маркази фаолият тўлиқ ишга тушгач,  жами 7 нафар фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланади.

Яна бир муҳим жиҳати, Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорига мувофиқ, қишлок ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш амалиётини йўлга қўйилиши бўлди.

Шу даражада катта эътибор ва ғамхўрликдан бошим кўкка етди. Кўп йиллар давомида кўрган унитилаёзди. Умуман ҳаётга бўлган муносабатим буткул ўзгариб кетди. Барчаси учун депутатимизга чин дилдан миннатдорчилигимни билдираман дейди, - ўқув маркази раҳбари Насибали Турсунова. 

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+