Амалий ишлар сарҳисоби

23.10.2020 18:10:39

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман партия вилоят Кенгаши ва депутатлик гуруҳларининг 2020 йил 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланди. Тадбирда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов ўз ахборотида таъкидлаганидек, партиянинг сайловолди дастурида кўтарилган масалалар халқимизнинг катта хайрихоҳлик билан кутиб олган эди. Ушбу вазифаларнинг аксарияти Президентимиз ва ҳукуматимиз қарор ва фармонлари шунингдек, қонунчилик доирасида ўз ечимини топаётганлиги ғояларимизнинг нақадар ҳаётийлигининг исботи эканлигини айтди. Фикримизнинг яна бир тасдиғи сифатида партия аъзолари сонининг жорий 9 ойида режага нисбатан 122 % га оширилиб, 42407 нафарни ташкил этаётганлигига урғу қаратди.     

Шунингдек, ҳисобот даврида маҳаллий Кенгашлар сессияларига депутатлик гуруҳлари томонидан жами 27 та масала киритилиб, вилоятдаги ўткир муаммолар юасидан самарали депутатлик назорати ўрнатилган.  

Анжуманда партия фаолиятига доир умумий ҳисоботдан чекинилиб, аниқ амалий ишлар тўғрисидаги ишлар тўғрисида ахборот берилди. Жумладан, Навоий шаҳар Кенгаши депутати Санжар Курбановга ўз ҳуқуқини тиклашини сўраб жорий йил январь ойида  70 ёшли Хазратов Салимжон ота 2012 йилдан буён парвариш қилган 300 дона дарахти кесилиб, товон пулини ундирилмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилган. Отахон Навоий шаҳридаги кўп қаватли уй ёнидаги хароба жойни эпақага келтириб боғ яратади. Бироқ, кўп ўтмай  отахонга вақтинчалик фойдаланишга берилган бу ерга тадбиркор кўп қаватли уй тиклаш учун рухсат олиб иш бошлайди. Икки ўртада келиб чиққан можоро суд идоралари ва бошқа мутасаддилар аралашуви билан ҳам ечим топмади. Ёш депутат ҳар икки томонни юзлаштирди, маҳалла оқсоқоллари, ҳокимлик ва бошқа мутасаддилар, журналистлар иштирокида масалага ечим топилди. Бу бўйича “Инсон ва қонун” газетасида “Ҳақини сўраганни ҳалқумидан олиш керакми?” сарлавҳали журналистик суриштирувга асосланган мақола ҳам ёритилди. Муҳими, инсон ҳуқуқи, манфаати тикланди. Салимжон отага жами 24 миллион сўмдан ортиқроқ товон пули ундириб берилди.

Замира Тоғаева, партия фаоли:

-15 йилдан буён Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзосиман, партиянинг ғоялари, мақсад, вазифалари бошқа партиялардан яққол ажралиб турганлиги  учун ҳам шу партияни танлаганман. Айниқса, партиянинг ўтган сайловларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ташаббуслари хусусан, суд жараёнида адвокатура  ва прокуротура ҳуқуқлари тенглаштириш борасидаги ташаббусларини ўта муҳим деб ҳисоблайман. Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда партиянинг таълим, тиббиёт ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга оид барча ташаббусларини қўллаб–қувватлайман ва бошқаларни ҳам шунга чорлайман.

Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган матбуот анжумани сўнгида партия фаолияти самарадорлигни оширишда биринчи навбатда ОАВ вакиллари билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.  Бу борадаги фаолиятни партия вилоят Кенгаши ва ОАВ ўртасида ўзаро меморандумлар тузиш орқали янада мустаҳкамлашга  келишиб олинди.   

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят  Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+