Амир Темур – адолат элчиси

09.04.2022 09:04:11

Улуғ саркарда, адолат тимсоли бўлган соҳибқирон Амир Темурнинг “Куч – адолатда” шиори мустақил Ўзбекистон сиёсатида ҳам ўз аксини топмоқда. Амир Темур ҳаётининг мазмунини адолат билан бирга, инсоф-иймон туйғуси, диёнат мезони ташкил этган. У оламнинг ярмига жаҳонгирлик қилган бўлса ҳам куч-қудрат – зўрлик, зўравонликда эмас, аксинча, адолатда эканини эътироф этган.

Бугунги кунда буюк соҳибқироннинг таваллуд куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.  Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Нурафшон шаҳрида жойлашган “Ўзсаноатқурилишбанк” Тошкент вилояти бўлими биносининг мажлислар залида “Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига” бағишланган “Амир Темур – адолат элчиси” мавзусида тадбир ташкил этилди.  Унда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, “Ўзсаноатқурилишбанк” Тошкент вилояти бўлими ходимлари шунингдек, партиянинг фаол аёллар ва ёшлари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда партия Тошкент вилояти Кенгаши раиси сўзга чиқиб, соҳибқирон Амир Темур халқпарвар, адолатли,  мукаммал инсон бўлганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. “Соҳибқирон ўз фаолияти давомида ҳар бир можаро ва муаммоли ишларни диққат билан текшириб кўрган. Барча ишларида ҳаққоният ва адолат билан иш тутган. Ўз фуқароларига раҳм-шафқатли бўлган. Камбағалларга кўп хайру эҳсон қилиб турган. Бунинг натижасида унинг қудрати ошиб борган”,- дейди вилоят Кенгаши раиси Б.Мамиров.

Бугун буюк бобокалонимизнинг “Куч – адолатда” деган улуғ шиорини баланд тутганмиз. У, албатта, бизни нурли манзилларга, буюк келажакка элтади.

Тадбир юқори савияда ташкил этилиб, “Ёшлар қаноти” аъзолари томонидан тайёрланган турли хил ижодий чиқишлар намойиш этилди. Тадбир сўнгида фаол ёшлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Малика БАЙМУРАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

раис ўринбосари

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+