Заводдаги ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилди

11.06.2021 17:06:47

Тошкент вилояти  Олмалиқ шаҳридаги “Ammofos-Maksam” AЖнинг заводида ойлик маошсиз ишлаган аёлларни ноқонуний равишда ишдан бўшатилаётганлиги  хақидаги лавҳа ижтимоий тармоқларда  кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Адолат” СДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси М.Рахматова,  Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Матасимов ва БПТ раиси Р.Қаҳҳаровлар томонидан  ўрганишлар олиб борилди.

Аниқланишича, корхонанинг 513-буйруғига асосан 99 нафар ходим жорий йилнинг март ойига қадар, шартнома асосида фаолият юритган. Бу ишчилар, зарарли ишлаб чиқаришда эмас, балки уйда мавсумий равишда  касаначилик (сабзавот етиштирувчилар, гуруч ишлаб чиқарувчилар, паррандачилар)  билан   ишчи ошхоналар учун маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.

Маълум бўлишича, “Аммофос Максам” АЖ овқатланиш тизими сифатини кўтариш мақсадида Аутсорсинг компанияси танланган. Ҳозирда корхонанинг талабларига шу компания жавобгар. Корхона ходимлари 4 ой муддат давомида ўзига муносиб  иш топгунга қадар иш ҳаки тўлаб берилиши  маълум қилинди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+