Андижонда сайловолди митинг ўтказилди

06.09.2021 20:09:58

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш баробарида сиёсий фаоллигини ошириш бугунги кунда долзарб вазифалардан. “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Балиқчи туманида ташкил этилган “Адолат-ҳар бир инсон учун” мавзусидаги  тарғибот митинги айни шу мақсадга қаратилди. Унда “адолатчилар” билан бирга маҳалла фаоллари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа доирасида дастлаб йиғилганларга амалдаги қонунчилигимизга  киритилаётган ўзгартишлар, Сайлов кодекси ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларига қаратилган маърузалар эшитилди. Митингда сўзга чиққан партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Қосимжон Қаюмов жамиятда қонун устуворлигига эришиш учун барча бир куч бўлиб бирлашиши лозимлигини таъкидлади. Бу йўлда “адолатчилар” олдинги сафда боришлиги таъкидланди.

Шу йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайловидан  жамоатчилик қанчалик хабардор? Сайловчилар сиёсий партияларнинг сиёсий жараёнда иштирокини қандай тушунадилар? Айни шу саволларга жавоб топиш мақсадида ташкил этилган викторина иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Кекса ёшдаги отахонлар ҳам берилган саволларга биринчилардан бўлиб жавоб бериб, ўз фаоллигини кўрсатдилар.  

Хонадонларга кўчган тадбир ўз самарасини берди. Оилаларда бўлажак сайлов юзасидан ўтказилган суҳбатлар фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланди. Балиқчиликлар шу куни “Бир сайловчи бир овозга эга” тамойилига амал қилган ҳолда Президент сайловида қатнашишга қарор қилдилар. Энг фаол иштирокчиларга вилоят партия кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.   

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши ижрочи котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+