«Андижонлик «адолатчилар»нинг байрамолди юриши

31.08.2022 15:08:52

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Андижонда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғояси остида «Биз истиқлол фарзандларимиз!» деб номланган ёшлар фестивали байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда «Ёш адолатчилар» билан бирга маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирок этди. Байрам шиори билан безатилган автобусда «адолатчилар» дастлаб Балиқчи туманидаги маҳаллаларга кириб бордилар. МФЙ гузарларида «Истиқлолим-истиқболим», «Мен озод юрт фарзандиман!» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди. Фаол ёшлар томонидан «Тенгдошим олға қадам ташла!» дея номланган акция ўтказилди. Мустақиллик ва Янги Ўзбекистон мавзусидаги савол-жавоблар ва спорт мусобақалари иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. «Адолатчилар»нинг Хўжаобод туманига ташрифи ҳам катта байрамга айланди. Иқтидорли йигит-қизлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишларида мустақил Ўзбекистон фарзандларининг бахти ва иқболи ўз ифодасини топди. Тадбир якунида фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+